Шавкат Мирзиёев Исроил раҳбариятига ҳамдардлик билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шавкат Мирзиёев Исроил раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Узбекистон 30-09-2016, 10:12 1 377
Шавкат Мирзиёев Исроил раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти в. б. Исроил Президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Исроил Давлати раҳбарлари — Президент Реувен Ривлин ва Бош вазир Бенямин Нетанярҳуга самимий таъзия изҳор этилган мактублар йўллади, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Исроилнинг собиқ Президенти Шимон Переснинг вафот этганлиги муносабати билан ва марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.