15 122
Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғруқлар бўйича нафақалар тўлаш тартиби ўзгартирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017 йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари прогнози тўғрисида"ги қарори билан ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Такроран ишга кираётганлар ёки 12 ойдан кўпроқ танаффусдан кейин ўз меҳнат фаолиятини бошлаётганлар учун ишга қабул қилинган кунларидан бошлаб ишлаб берган вақтларига боғлиқ ҳолда ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни белгилашнинг дифференцияланган миқдори амал қилади:
ишга қабул қилингандан бошлаб 6 ойгача - ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилда бўлган вақт давомида ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;
ишга қабул қилингандан бошлаб 6 ойдан 12 ойгача - ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилда бўлган вақт давомида ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
ишга қабул қилингандан бошлаб 12 ойдан кўпроқ - ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича таътилда бўлган вақт давомида ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи.
Қарорнинг қабул қилиниши билан Ўзбекистон меҳнат вазирлиги ва молия вазирлигига 2 ҳафталик муддат ичида ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни белгилаш ва тўлаш тартибини қайта қўриб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради