8 март байрами – Ўзбекистондаги барча хотин-қизларга ўз севги ва ҳурмат-эҳтиромни яна бир бор билдириш учун яхши имконият.
Халқаро хотин-қизлар куни арафасида 8mart.uz лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва MacCoffee компанияcи кўмагида амалга оширилди. Лойиҳа бош ҳамкори Мчж «UMS».
Лойиҳа мамлакатимизнинг энг машҳур эркакларига аёлларимизни табриклаш имкониятини беради. Ҳар бир аёл Рашид Холиқов, Мурод Назаров, Вячеслав Кан, "Уммон" гуруҳи аъзолари ва бошқалардан шахсий табрик олиши мумкин.
Лойиҳанинг 8mart.uz сайтида шахсий табрикларни олиш мумкин. Бунинг учун сайтнинг бош саҳифасида Facebook ижтимоий тармоғининг тугмасини босиб, автоматик равишда авторизациядан ўтиш керак.
Шу билан бирга сайт, мамлакатимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшган, Ўзбекистоннинг таниқли аёллари: Тамарахоним, Галина Мельникова, Сайёра Рашидова, Зулфия Исроилова, Оксана Чусовитина, Ирода Тўлаганова, Бернара Кариева, Муяссар Раззоқова ҳақида маълумотларни ўз ичига олган.
«8 март - аёлларнинг замонавий дунёда юқори ўрни ва аҳамиятини ифодаловчи рамзий байрамдир. Биз, бундай қизикарли ва ижтимоий лойиҳаларни, мамлакатимизнинг фаол компаниялари яратаётганидан жуда мамнунмиз. Фурсатдан фойдаланиб, биз Ўзбекистоннинг барча аёл ва қизларини 8 март билан табриклаймиз!» - деб изоҳлади Ўзбекистон Хотин - қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Гульнора Маруфова. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси