11 март куни халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли жабҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида атрофлича мулоҳаза юритди. Бу хусусда мутасаддиларнинг фикрини эшитди.
Сессияда ташкилий масала кўрилиб, туманни бир неча йилдан буён бошқариб келган Омонов Хасан Фармонович ўз лавозимидан озод этилди. Комилов Равшан Алимович Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Комилов Равшан Алимович шу вақтга қадар Чироқчи тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Шу муносабат билан Комилов вилоят ҳокими қарорига кўра, ушбу вазифадан озод этилди. Унинг ўрнига ким тайинлангани ҳозирча маълум эмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади