Ягона порталнинг икки йиллиги арафасида рекорд қайд этилди

  • Узбекистон
  • 1-07-2015, 23:08
  • 1 282
  • Ягона порталнинг икки йиллиги арафасида рекорд қайд этилди

    Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz ташкил этилганининг икки йиллиги арафасида рекорд қайд этилди – аризалар сони чорак миллион (250 минг) га етди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказига асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2013 йил 1 июль куни иш бошлаган ва бугун, 2015 йил 1 июль куни ушбу санага икки йил тўлди.

    Ягона порталнинг асосий элементларидан бири «Статистика» модули бўлиб, у фойдаланувчиларнинг ариза ва мурожаатлари давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши ҳолати ҳақида янгиланувчи маълумотни тақдим этади. Бу давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган.