Ўзбекистон МТРК таркибида ташкил этилаётган янги “Ўзбекистон-24” информацион телерадиоканалида умуман қўшиқ қўйилмайди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.
Маълум бўлишича, телерадиоканал орқали туну кун ахборот узатилади.
Телерадиоканал раҳбарлар таркиби ҳам тасдиқланган. Унга кўра, узоқ йиллардан буён “Таҳлилнома” кўрсатувида муҳаррир ва бошловчилик қилган Озод Ҳамидхўжаев 256 кишилик янги таркибга раҳбарлик қилади. Унга радиоканал тизимида ўринбосар сифатида “Шарқ” НМКда турли лавозимларда хизмат қилган Улуғбек Раҳимов фаолият олиб боради.
Телеканал кун бошланишида турли мавзуларда, кун бўйи мавзулар тематикаси бўйича ахборот беради. Тунда ҳам умумий маълумотлар узатилади.
Радиоканал телеканал дастурларига мувофиқ равишда ишлаши кўзда тутилган бўлиб, радиоканалда ҳам кўнгилочар дастурлар бўлмайди. Ҳар йигирма дақиқада ахборот ва орада ўн-ўн беш дақиқа қисқа, тематик эшиттиришлар радио тингловчиларга ҳавола этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди
TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди
Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди
Россия қўшинлари Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди
Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди