Андижон темир йўл вокзали 2016 йили фойдаланишга топширилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Андижон темир йўл вокзали 2016 йили фойдаланишга топширилади

Узбекистон 4-10-2015, 16:14 8 083
Андижон темир йўл вокзали 2016 йили фойдаланишга топширилади

Андижон темир йўл вокзали 2016 йили фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Telegraf.uz сайтига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Айни кунларда Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш ишлари давом этмоқда. Ангрендан Орзу, Чодак ва Поп-2 станцияларига қадар бўлган жойда электрификация ишлари якунланди. Қурилишнинг умумий масофаси 123.4 км ни ташкил қилади.

Бугунги кунга қадар 6 станция, 2 вокзал, 285 муҳандислик иншоотлари, 19 кўприк қурилди. Андижондан Тошкентгача бўлган саёҳат 5 соат вақтни олиши хабар қилинмоқда.
Андижонда қурилаётган вокзал 350 йўловчига бир пайтда хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Келажакда унинг кенгайтирилиши кўзда тутилмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.