«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти мутахассислари ва қурувчилари томонидан Урганч ва Хива шаҳарлари оралиғида янги темир йўл линиясини қуриш ишлари амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда «UZ24» сайти.
Лойиҳага кўра, 31,7 км янги темир йўллар ётқизиш, Хивада миллий услубни ўзида жамлаган замонавий темир йўл вокзалини қуриш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда тупроқ ва ер ишлари деярли якунланди. Махсус механизациялаштирилган йўл станцияси жамоаси томонидан 743 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилди. Бугунги кунга келиб, жами 93 та сунъий иншоотдан 63 таси қуриб битказилди. Лойиҳадан ўрин олган битта йўл ўтказгични барпо этишда акциядорлик жамиятининг кўприксозлари тажрибасидан фойдаланилди. Бунёдкорлик жараёнига 200 нафардан ортиқ ишчи-муҳандис, 100 га яқин қурилиш техникаси жалб қилинган.
Хива шаҳрида замонавий, миллий услублар билан уйғунлашган темир йўл вокзалини қуриш ишлари ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамияти мутахассислари бу ерга келаётган сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида вокзал биносини кўҳна Хивадан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлаштирди. Иншоот икки қаватли бўлиб, ўзининг кўркамлиги, миллийлиги, йўловчилар учун яратилган қулайликлари билан эътиборни ўзига жалб этади.
Лойиҳага кўра, вокзал бир вақтнинг ўзида 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Унинг олдида замонавий, мусиқали фаввора ўрнатилади. Бино ташқи кўринишидан Хоразм меъморчилиги намуналарини ўзида акс эттиради. Ҳозирда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари қизғин давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 27 январь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрган чоғида темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда электропоездлар, келгусида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поэзди қатновини йўлга қўйилишини таъкидлаган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади