00:02 / 20.02.2018
8 310

Шавкат Мирзиёев: «Мен мана шу таклифлар, мурожаатларнинг барини уй вазифаси қилиб олиб кетаман»

Шавкат Мирзиёев: «Мен мана шу таклифлар, мурожаатларнинг барини уй вазифаси қилиб олиб кетаман»
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида 16 февраль куни Пешку туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга сафаридан бошланган анъана — вилоятнинг ҳар бир туман бўйича ҳудуднинг ўз фаоллари Президентга мурожаат қилиши Бухорода ҳам давом этди.

«Ўзбекистон 24»нинг «Таҳлилнома» дастури репортажига кўра, йиғилиш давомида Олот, Қоракўл, Шофиркон, Жондор, Когон, Пешку туманлари вакиллари ҳудудлардаги бир қатор муаммоларни ҳал этишда ёрдам сўраб, Президентга мурожаат қилган. Муаммоларнинг аксарияти ичимлик суви таъминоти ва иш ўринлари яратиш билан боғлиқ.

Президент ҳар бир мурожаат бўйича жойида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди. Туманлар билан мулоқот якунида Шавкат Мирзиёев шундай деди: «Мен мана шу таклифлар, мурожаатларнинг барини уй вазифаси қилиб олиб кетаман».

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олот тумани билан мулоқоти


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қоракўл тумани билан мулоқоти


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Шофиркон тумани билан мулоқоти


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жондор тумани билан мулоқоти


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Когон тумани билан мулоқоти


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Пешку тумани билан мулоқоти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: «Мен мана шу таклифлар, мурожаатларнинг барини уй вазифаси қилиб олиб кетаман»