date

Мака Кидс болалар учун хавфсиз ва фойдали стриминг платформасини яратди

Мака Кидс болалар учун хавфсиз ва фойдали стриминг платформасини яратди

Ҳозирги кунда болалар медиа олами "Бабй Шарк" ва "Скибиди Тоилет" каби шов-шувли контентлар билан тўлиб-тошган бир пайтда, Мака Кидс стартапи мутлақо янгича ёндашувни таклиф қилмоқда. Компания 0 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган, уларнинг соғлом ривожланишига хизмат қилувчи махсус стриминг иловасини ишлаб чиқди. Стартап ўз платформасини кенгайтириш учун 3 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб қилди ва ҳозирда кутиш рўйхати орқали фойдаланувчиларни қабул қилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Анъанавий платформалардан фарқли ўлароқ, Мака Кидс иловасида тавсия алгоритмлари, рекламалар ёки видеоларнинг автоматик ижро этилиши (ауто-плай) мавжуд эмас. Бунинг ўрнига, илова болаларда ўрганиш, ижодкорлик ва ҳиссий ўсишни қўллаб-қувватлайдиган барқарор тажрибани тақдим этади. Лойиҳа асосчилари Исабел Шеинман ва Танелла Лета аввалроқ Набу нотижорат ташкилоти орқали 26 мамлакатдаги 15 миллиондан ортиқ болага китоб етказиб беришган.

Мака Кидс платформасидаги барча контентлар Яле Чилд Студй Сентер тадқиқотчилари билан ҳамкорликда икки йил давомида ишлаб чиқилган Мака Импринт тизими асосида баҳоланади. Ушбу тизим болалар ривожланишининг етти асосий соҳасини, жумладан тил ўрганиш, ҳиссий кўникмалар ва ўсиш тафаккурини 650 дан ортиқ кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилади. Бу ота-оналарга фарзандларининг экран қаршисида ўтказадиган вақти сифатли эканлигига ишонч ҳосил қилиш имконини беради.

Иловадаги ҳар бир кўрсатув кадрларнинг алмашиш тезлиги, стимуляция даражаси, ранглар контрасти ва ҳикоя тузилиши бўйича синчиклаб текширилади. Мака Кидс паст стимуляцияли, сокинроқ ва дунё бўйлаб турли маданиятларни акс эттирувчи оригинал контентларни ишлаб чиқариш учун студиялар ва аниматорлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу эса болаларнинг экран вақти тугаганидан кейин асабий бўлиб қолишларининг олдини олишга ёрдам беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Мака Кидс болалар учун хавфсиз ва фойдали стриминг платформасини яратди