Микел Артета Арсенал чемпион бўлганини қандай билгани ҳақида гапириб берди

1 дақиқа ўқиш246
Микел Артета Арсенал чемпион бўлганини қандай билгани ҳақида гапириб берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Лондоннинг Арсенал клуби 22 йиллик танаффусдан сўнг Англия Премер-лигаси чемпионлигини қўлга киритди.
  • Бош мураббий Микел Артета ҳал қилувчи ўйинни кўрмасдан уйига кетган ва телевизорни ёқмаган эди.
  • Манчестер Сити ва Борнмут ўртасидаги ўйин натижасига кўра жамоанинг чемпион бўлгани ҳақидаги хушхабарни унга ўғли етказди.
  • Эслатиб ўтамиз, Арсенал охирги марта 2004-йилда Арсен Венгер бошчилигида чемпион бўлган эди.

Арсенал бош мураббийи Микел Артета жамоаси Англия Премер-лигаси чемпионлигини қўлга киритган лаҳзада қаерда бўлгани ва бу хабарни қандай қабул қилгани ҳақидаги қизиқарли воқеани сўзлаб берди. Лондонликлар 22 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят олтин медалларга эга чиқишди, бироқ жамоа устози ҳал қилувчи ўйинни томоша қилмасликка қарор қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Манчестер Сити жамоасининг Борнмут билан дуранг ўйнаши Арсенал чемпионлигини расмийлаштирган тунда, Микел Артета клуб қароргоҳи Лондон Колнида футболчилар билан қолиш ўрнига уйига кетишни афзал кўрган. Мураббийнинг сўзларига кўра, у ўйин бошланишига 20 дақиқа қолганда ҳаяжонни жиловлай олмай, оиласи даврасига йўл олган.

“Бу мен ҳаётимда ҳис қилган энг ажойиб туйғулардан бири бўлди. Аслида йигитлар ва ходимлар билан бирга ўйинни томоша қилишим керак эди, лекин бунга куч топа олмадим. Бу футболчиларнинг ўзаро нишонлайдиган лаҳзаси бўлишини истадим. Уйга бордим, боғда барбекю тайёрлашга киришдим ва телевизорни ёқмадим”, — дейди Микел Артета.

Ғалаба хабарини мураббийга унинг ўғли етказган. “Мен ташқарида эдим, меҳмонхонадан шовқинлар эшитилиб турарди. Тўсатдан мўъжиза юз берди: тўнғич ўғлим боғ эшигини очиб, югуриб келди ва мени қучоқлаб: 'Дада, биз чемпионмиз!' деб бақирди. Бу жуда гўзал лаҳза эди”, — дея эслайди мураббий.

Арсенал охирги марта 2004-йилда Арсен Венгер қўл остида “енгилмаслар” мавсумида чемпион бўлган эди. Кетма-кет уч мавсум иккинчи ўринни эгаллаган Микел Артета жамоаси ниҳоят Англия футболи чўққисига қайтди. Мураббийнинг таъкидлашича, бу ғалаба жамоанинг бир неча йиллик машаққатли меҳнатининг маҳсулидир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?