Ўзбекистон Қуролли Кучлари 2018 йилда дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Sputnik.
Global Firepower томонидан тузилган рейтингда 136 мамлакат қуролли кучлари иштирок этган. Ушбу мамлакатларнинг қуролли кучлари 50 дан ортиқ кўрсатгичларига қараб баҳо берилган. Хусусан, қуруқлик ҳарбий кучлари қуввати, ҳарбий ҳаво кучлари қуввати, денгиз кучлари қуввати ҳарбий техника ва ҳарбий хизматга лаёқатли аҳоли сони, ҳарбий секторнинг молиялаштирилиши, мамлакатда ёнилғи манбалари борлиги, транспорт инфратузилмасининг ривожланганлиги ва бошқа кўрсатгичлар.
Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ихтиёрида 420 та танк, 179 та самолёт, 715 та жанговар машина, 143 та ўзиюрар тўп, 880 та тўп ва 109 та ёппасига ўт очиш қуроллари мавжуд.
МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон қуролли кучлари Россия ва Украинадан кейин иккинчи ўринни эгалламоқда. Беларусь — 41, Қозоғистон – 50, Озарбайжон —53 ўринларни эгаллаган.
Рейтингнинг энг юқори поғонасида АҚШ (1), Россия (2), Хитой (3), Ҳиндистон (4), Франция (5), Британия (6), Жанубий Корея (7), Япония (8), Туркия (9), Германия (10) ва бошқа мамлакатлар жойлашган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради