Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилинганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди.
“Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, Ҳисоб палатаси:
молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;
назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотлар мустасно;
ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида ОАВ вакиллари иштирокида ҳисобот бериб боради.
Ҳисоб палатаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишга ҳақлилиги белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг