date

Ажралиш арафасидаги кўплаб оилалар яраштириш орқали сақланди

Ажралиш арафасидаги кўплаб оилалар яраштириш орқали сақланди

Тошкент шаҳрида ажрим учун судга мурожаат қилган оилаларнинг ярмидан ортиғи яраштирилди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, пойтахт фуқаролик ишлари бўйича судларида жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида 432 мингдан зиёд иш кўриб чиқилган. Улардан 7 мингга яқини никоҳдан ажралиш билан боғлиқ бўлиб, ўтган йилга нисбатан 468 тага кўп.

Ажрим ишларидан 3 мингга яқини расман ажралиш билан тугаса, 3 784 та оила суд яраштириш чоралари орқали сақлаб қолинган. Судларда оилаларга вақт бериш, маслаҳатлашувлар ўтказиш ва психологик ёрдам кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилгани бу натижага эришишда муҳим роль ўйнаган.

Шу билан бирга, фуқаролик ишлари бўйича апелляция ва кассация инстанцияларида жами 3,5 мингга яқин шикоят кўриб чиқилган, уларнинг катта қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Суд фаолияти давомида қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 199 та хусусий ажрим чиқарилиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён мамлакат бўйлаб 32 мингга яқин оила ажрашгани маълум қилинган. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда бу ҳолатлар жиддий муҳокама қилинган ва никоҳ шартномасини кенг тарғиб қилиш ҳамда оилаларни моддий жиҳатдан ҳимоя қилиш зарурлиги таъкидланган.

Пойтахт судларининг яраштириш ишлари эса шундан далолат берадики — тўғри ёндашув ва маслаҳат билан кўплаб турмушлар сақланиб қолиниши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ажралиш арафасидаги кўплаб оилалар яраштириш орқали сақланди