
Ўзбекистонда олма етиштириш ва экспорт салоҳияти тобора ортиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида мамлакат 10 та давлатга жами 22,6 минг тонна олма экспорт қилган.
Экспортнинг умумий қиймати 11,6 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Асосий харидорлар қаторидан Россия (10 721 тонна) ва Қозоғистон (10 098 тонна) етакчи ўринда турибди. Шунингдек, Қирғиз Республикасига 1 275 тонна, Туркманистон ва Ироққа эса 300 тоннадан зиёд олма юборилган.
Муттахассислар фикрича, Ўзбекистон олма етиштиришда Марказий Осиёда етакчи давлатлардан бирига айланмоқда. Табиий таъм, юқори сифат ва рақобатбардош нархлар туфайли миллий маҳсулотларга ташқи бозорда талаб юқори бўлиб қолмоқда.
Экспорт ҳажмининг ошиши нафақат деҳқонлар даромадини кўпайтирмоқда, балки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасининг иқтисодий аҳамиятини ҳам мустаҳкамламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!