ЕИ ва Марказий Осиё етакчилари Самарқанд саммитида нималар деди?

3 дақиқа ўқиш1.9K
ЕИ ва Марказий Осиё етакчилари Самарқанд саммитида нималар деди?
4 апрел куни Самарқанд шаҳрида Европа Иттифоқи — Марказий Осиё биринчи саммити бўлиб ўтди. Тадбирда Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари нутқ сўзлади.

Саммитда нутқ сўзлаган Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ЕИ Транскаспий транспорт коридори учун 10 миллиард доллар ажратишини билдирди.
ЕИ ва Марказий Осиё етакчилари Самарқанд саммитида нималар деди?
«Марказий Осиё билан стратегик шериклигимизда 4 та бобни алоҳида айтиб ўтишим керак. Шулардан биринчиси — транспорт коридорлари. Биз Транскаспий транспорт коридори учун 10 млрд доллар ажратдик. Қозоғистонда шамолдан, Ўзбекистон ва Туркманистонда эса қуёшдан энергия олиш станцияларини қуришда ёрдамлашамиз.

Ҳурматли президентлар, биз транспорт коридорлари, тоза энергия, фойдали қазилмалар ва рақамли боғлиқлик каби мен айтган 4 та бобда яхши ҳамкорлар бўла оламиз», — деган Урсула фон дер Ляен.

Саммитда нутқ сўзлаган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Украина бўйича тинчлик музокаралари бошланганини қўллаб-қувватлашини билдирди.
ЕИ ва Марказий Осиё етакчилари Самарқанд саммитида нималар деди?
«Трансконтинентал ўзаро боғлиқликни ошириш — асосий вазифамиз. Охирги йилларда Транскаспий коридорида Қозоғистон анча фаоллашди. Бу коридордан маҳсулот олиб ўтишимиз 62 фоизга ошди. Қозоғистон Европага углеводород экспорт қилувчи асосий давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Шунингдек, миллий стратегиямиз доирасида биз АЭС қурмоқчимиз. АЭС энергетик хавфсизлигимизни таъминлаш учун керак.

Қозоғистон можароларнинг тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори. Украина бўйича тинчлик учун музокаралар бошланганини қўллаб-қувватлаймиз, салом йўллаймиз. Ўйлаймизки, ижобий якун топади. Бу можаронинг барча қийин жиҳатларидан хабардормиз», — деди Тўқаев.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат охирги йилларда 18 та кичкина ГЭС қургани, яқин йилларда яна 15 та қуришини билдирди.
ЕИ ва Марказий Осиё етакчилари Самарқанд саммитида нималар деди?
«31 март куни уч томонлама чегара келишувини имзоладик. Бу минтақа барқарорлиги, хавфсизлиги учун катта қадам бўлди. Энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳасида катта лойиҳалар бошлаяпмиз. Давлатимиз катта гидроэнергетик потенциалга ҳам эга. Тахминан йилига 142 млрд киловатт соат энергия ишлаб чиқаряпмиз.

Қайта тикланувчи энергетика ва энерго самарадор технологиялар бўйича Евроиттифоқ билан ҳамкорликдан манфаатдормиз. Охирги йилларда 18 та кичкина ГЭС қурдик, яқин йилларда яна 15 та қурамиз.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли Европа ва Осиёни боғлайди, масофани қисқа қилади. Европа Иттифоқи транспорт боғлиқлик ташаббусини ва бу учун маблағ ажратишини олқишлаймиз», — деган Жапаров.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон эса мамлакат 2037 йилга бориб 100 фоиз «яшил давлат»га айланишини айтди.
ЕИ ва Марказий Осиё етакчилари Самарқанд саммитида нималар деди?
«Тожикистон учун энергетика сектори, хусусан, гидроэнергетика ва қайта тикланувчи энергетика мамлакатнинг кейинги ривожи учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Европа Иттифоқининг Жанубий Осиёга электр узатиш учун инфратузилма яратиш дастурини қўллашини биз қадрлаймиз, хусусан, CACA-1000 лойиҳасини.

2037 йилга бориб, Тожикистон тўлиқ, 100 фоиз яшил давлатга айланади. 2032 йилда эса биз электрни тўлиқ қайта тикланувчи манбалар ҳисобига таъминлаймиз. Денгизга чиқа олмайдиган мамлакатлар сифатида биз транспорт коридорларини яратиш, ривожлантириш ташаббусини қадрлаймиз. Масалан, Тожикистоннинг 93 фоизи тоғлардан иборат», — деди Имомали Раҳмон.

Тожикистон президенти саммитда ўз нутқини давом эттириб, Афғонистон масаласини ҳам кўтарди:

«Марказий Осиёнинг хавфсизлиги ва барқарорлиги шубҳасиз, Афғонистондаги вазият билан бевосита боғлиқ. Бу давлатнинг иқтисодиёти — беқарор, одамлар оғир гуманитар шароитларда яшамоқда. Барча провинцияларда тезкор гуманитар ёрдамга муҳтожлар кўпаймоқда. Аёллар ҳуқуқ эркинлигининг бўғилиши уларнинг келажагини хавф остига қўймоқда.

Биз Афғонистондан беқарорлик тўлқини бизга экспорт бўлишини умуман истамаймиз. Тожикистон Афғонистоннинг қўшниси сифатида бу давлатнинг терроризмдан холи ва наркотик моддалар контрабандаси ҳудуди бўлмаслиги ҳақида доим гапириб келмоқда», — деди Имомали Раҳмон.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов ўз давлатининг нейтралитети ҳамда Европага хомашё, нефт-газ маҳсулотларини етказиб бериш таклифини айтди.
ЕИ ва Марказий Осиё етакчилари Самарқанд саммитида нималар деди?
«Туркманистон ўзининг нейтрал статусидан келиб чиқиб ишлашга тайёр. Туркманистон янги хавфларга қарши биргаликда курашишга ўтишни таклиф қилади. Булар — ахборот ва киберҳужумлар, биологик хавфсизлик масалалари.

Европага хомашё, нефт-газ маҳсулотларини етказиб беришни таклиф қиламиз. Қайта тикланувчи энергетика ва унинг имкониятлари бўйича диалог бошлаш тарафдоримиз. Туркманистон электр ишлаб чиқаришни ошириш ва уни Европага етказиб беришга тайёр.

Марказий Осиёда Европага таклиф қилса бўладиган кўп нарсалар бор. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳозир унинг эффективлиги нуқтаи-назаридан жиддий кўриб чиқилиши керак бўлган соҳа», — деди Сердар Бердимуҳаммедов.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?