Ўзбекистон ва Россия ўртасида янги меҳнат ҳамкорлиги кенгаймоқда

1 дақиқа ўқиш339
Ўзбекистон ва Россия ўртасида янги меҳнат ҳамкорлиги кенгаймоқда

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси ташаббуси билан маҳаллий йирик компаниялар иштирокида муҳим учрашувлар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Мазкур музокаралар асосий эътиборини ўзбекистонлик мутахассисларни қонуний, хавфсиз ва тизимли равишда ишга жойлаштириш, шу билан бирга икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга қаратди.

Дастлаб Россиянинг нефт-газ, энергетика, саноат ва қурилиш йўналишларида 90 дан зиёд лойиҳаларни амалга ошираётган “Евракор” АЖ вакили Олга Севец билан суҳбат ташкил этилди. Унинг таъкидлашича, компания тузилган шартнома асосида қабул қилинган ишчиларни бепул турар жой, озиқ-овқат, кафолатланган маош ва барча зарур шароитлар билан таъминлайди. Шу билан бирга, ходимларни танлаш, патент расмийлаштириш ва иш жойига етказиш бўйича ҳам аниқ таклифлар билдирилди.

Мулоқот давомида “Евракор”даги иш жараёни, меҳнат ва яшаш шароитлари, ҳужжатлар рўйхати, хорижлик ходимлар учун талаб этиладиган қоидалар батафсил ёритилди. Компания томонидан ўзбекистонлик мутахассисларга бўлган талаб юқори экани ҳам қайд этилди.

Шунингдек, Тюмен шаҳрида салат ва руккола қайта ишлашга ихтисослашган “Прованс” МЧЖ директори Татяна Овсянкина билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. У компаниянинг Ўзбекистондан айсберг салати ва руккола импорт қилаётганини, ички бозорда бу маҳсулотларга талаб катталиги боис ойига 200 тонна айсберг ва 40 тонна руккола харид қилишни мўлжаллаётганини маълум қилди. Шу муносабат билан у ўзбек фермерлари ва экспортчилар билан тўғридан тўғри ҳамкорлик ўрнатишда кўмак сўради.

Учрашувларда ўзбек томони республика бўйлаб замонавий моно-марказлар фаолият юритаётгани, улар орқали кадрлар танлови, ўқитиш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик самарали йўлга қўйилганини таъкидлади.

Музокаралар якунида томонлар бўш иш ўринлари, меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш, ҳужжатлар расмийлаштиришдаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини кенгайтириш бўйича аниқ амалий тадбирларни келишиб олди.

Бу учрашувлар икки давлат ўртасидаги меҳнат бозоридаги ҳамкорлик нафақат давом этаётганини, балки янги босқичга кўтарилаётганини ҳам кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?