
Бухоро вилоятида қуёш панеллари эгаларига 15,3 миллиард сўм субсидия тўланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Маблағлар хусусий электр энергияси ишлаб чиқаришни рағбатлантириш дастури доирасида ажратилган. Жисмоний шахслар ўз истеъмолидан ортиқча ишлаб чиқарган ҳар бир киловатт-соат электр энергияси учун 1000 сўмдан даромад олишмоқда.
Ушбу ортиқча энергия тўғридан-тўғри мамлакатнинг умумий энергетика тизимига узатилмоқда. Ҳудудда 4200 дан ортиқ хонадонга қуёш панеллари ўрнатилган ва улар фаол фойда кўрмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.