date

Алба: Месси каби сурат учун "Камп Ноу"га бормайман

Алба: Месси каби сурат учун "Камп Ноу"га бормайман
“Интер Майами” жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Жорди Алба “Барселона” рухсатисиз “Камп Ноу”га ташриф буюриш нияти йўқлигини маълум қилди. Яқинда Лионель Месси кутилмаганда “кўк-анорранглилар” стадионида пайдо бўлиб, ҳатто клуб ходимларини, жумладан, президент Жоан Лапортани ҳам ҳайратда қолдирди.

Албанинг сўзларига кўра, у бундай ҳаракат қилмайди. “Мен “Камп Ноу”га сурат олиш учун кириб бормоқчи эмасман”, – дейди Алба кулимсираб, Barca Universal нашрига берган интервьюсида.

“Ҳаммамиз стадионга кириш ҳуқуқига эгамиз, айниқса, “Барселона”да кўплаб йилларни ўтказганлар. Аммо Месси у ерда суратга тушмоқчи эканини билмаган эдим”, – деди 36 ёшли испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Жорди Алба 2012 йилдан 2023 йилгача “Барселона” сафида тўп сурган. Жорий йил охирида у профессионал футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алба: Месси каби сурат учун "Камп Ноу"га бормайман