date

Тошкент вилоятида бош юрисконсульт пора билан ушланди

Тошкент вилоятида бош юрисконсульт пора билан ушланди
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 2024-йил декабрь ойида фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилоти биноси бўйича ўтказилган прокурор текширувлари давомида 176 миллион сўмлик камомад аниқланган. Шу сабабли қурилиш ишларини бажарган МЧЖ мансабдорларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Текширув ишлари бошланганини билган “Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасасининг бош юрисконсульти тафтиш натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш учун МЧЖ раҳбаридан 8 400 АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. У буни мансабдор танишлари орқали амалга оширишини билдирган.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ўтказган тезкор тадбир давомида бош юрисконсульт келишилган пулни олаётган пайтида ушланган. Ҳодиса жойида далиллар расмийлаштирилган.

Қайд этилишича, гумондорга Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент вилоятида бош юрисконсульт пора билан ушланди