
"Реал Мадрид" клуби президенти Флорентино Перес "Сантьяго Бернабеу" стадиони учун виртуал реаллик лойиҳаси устида ишлаётгани ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳа орқали дунёнинг исталган бурчагидаги мухлислар ўзларини худди стадионда ўтиргандек ҳис қилишлари мумкин бўлади.
"Бу спорт тарихидаги муҳим қадам бўлиб, илгари бундай нарса бўлмаган", – дея таъкидлади Перес Madrid Zone нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Сантьяго Бернабеу" – "Реал Мадрид"нинг уй стадиони бўлиб, унинг сиғими 80 мингдан ошади. Ҳозирда "Реал Мадрид" Испания Лалигасида 12 та тур ўйинидан кейин 31 очко жамғариб, мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.