date

Туркия мактабларда 'Туркистон' атамасини жорий қилди

Туркия мактабларда 'Туркистон' атамасини жорий қилди
2025 йил 20 ноябр куни Туркия Миллий таълим вазирлиги мактаб дастурига 'Туркистон' тушунчасини киритиб, уни 'Марказий Осиё' атамаси ўрнига ишлатишни бошлади. Бу ҳақда Turkish Minute хабар берди.

Вазирлик раҳбари Юсуф Текин бу ўзгариш туркий дунё ўртасидаги бирликни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Туркия таълим тизимидан империявий мазмун касб этган географик атамалар чиқариб ташланмоқда.

Turkish Minute'нинг қайд этишича, 'Туркистон' атамаси тарихда Россия, Хитой ва ҳозирги Марказий Осиё республикалари чегаралари шаклланишидан аввал туркийзабон халқлар яшаган ҳудудларни ифодалаш учун ишлатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Туркия мактабларда 'Туркистон' атамасини жорий қилди