
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ижтимоий ҳимоя тизимида янги даврни бошлайдиган қарорни маълум қилди. Унинг таъкидлашича, даромад топиш имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар эндиликда камбағаллар реестрига киритилмайди, чунки бундай фуқароларни қўллаб-қувватлаш тўлиқ давлат зиммасига олинади.
Йиғилишда “Тенг имкон – инклюзив бандлик” лойиҳаси Янги йилдан бошлаб амалга кириши айтилиб, ногиронлиги бор 40 минг инсонни иш билан таъминлаш асосий вазифа экани қайд этилди. Бу мақсадда Бандлик жамғармасидан 30 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.
Камбағаллик хавфи бор оилаларга мавжуд имтиёз ва ёрдамлар сақланади: 6 ой моддий ёрдам, болалар нафақаси, боғча ва тўгарак харажатларини қоплаш, шунингдек, 110 турдаги ижтимоий хизматдан 12 ой давомида кенг фойдаланиш имкони берилади.
Шу билан бирга, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолиш эҳтимоли юқори бўлган оилаларни олдиндан аниқлаб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади.
Ушбу вазифаларнинг бажарилиши ва жойлардаги ижросини назорат қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага юклатилди. Президентнинг бу топшириғи келаси йилда ҳам аҳолини ҳимоя қилиш сиёсати янада кучайишини англатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.