
Ўзбекистонда ҳайдовчилар ўртасида йўл қоидаларини бузиш ҳолатлари тобора жиддий муаммога айланмоқда. Бугунги йиғилишда келтирилишича, 2024 йил давомида ҳайдовчилар томонидан 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этилган ва уларнинг 81 фоизи қўпол қоидабузарлик сифатида қайд этилган. Айниқса, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу ҳолат сурункали тус олган.
Йиғилишда давлат раҳбари ҳайдовчилик маданиятини ошириш ва йўллардаги интизомни кучайтириш учун янги тизим ишга туширилишини маълум қилди. «Ижтимоий тармоқларда “жаримани тўлаб қўйдим-ку, хоҳлаганимдек юравераман” деган кайфият кенг тарқалган, – деди Президент. – Энди қонун устуворлиги ва адолат мезонларини қатъий таъминлашимиз керак».
Янги дастур — «Сурункали қоидабузарлар» тизими ишга туширилади. Мазкур тизимда, масалан, бир ой ичида икки марта қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш ёки светофорнинг қизил чироғидан ўтиш, беш мартадан ортиқ тезликни ошириш ҳолатлари қайд этилса, ҳайдовчилар бир йилгача жаримадан чегирма олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Агар ойлик ҳуқуқбузарликлар сони ўнтадан ошиб кетса, ҳайдовчи гувоҳномасидан олти ойгача маҳрум қилинади. Шу билан бирга, тезлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади ва меъёрдан икки-уч карра тез ҳаракат қилган ҳайдовчиларга нисбатан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартиш киритилиши ҳам назарда тутилмоқда.
Президент таъкидлаганидек, бу чоралар йўллардаги интизомни яхшилаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ашаддий ҳуқуқбузарларга қонун кучини намойиш этишга хизмат қилади.
Zamin.uz эса, йўл ҳаракатидаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва жамоат хавфсизлигига оид энг долзарб маълумотлар билан ўз ўқувчиларини тезкор тарзда таъминлашда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар