date

Рубен Аморим ғалабадан кейинги эҳтиёткор сўзлари билан ҳайратлантирди

Рубен Аморим ғалабадан кейинги эҳтиёткор сўзлари билан ҳайратлантирди

Англия Премьер-лигасининг сўнгги турида “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль” майдонида муҳим ғалабага эришди — ҳисоб 2:1 жамоа фойдасига якунланди. Аммо бу муваффақиятдан кейин ҳам бош мураббий Рубен Аморим эҳтиёткорлик билан фикр билдирди ва жамоани ютуқдан кейин ҳаволанмасликка чақирди.

Аморим матбуот анжуманида ўйиндан кейинги кайфият ҳақида шундай деди:
“Мен жамоа ҳақидаги танқидларни табассум билан қабул қиламан. Биз ҳақиқатан ҳам яхшиланяпмиз, аммо бу йўлда битта ғалаба ҳеч нимани ҳал қилмайди. Футболда барчасини 20 сантиметр ҳал қилиши мумкин. Агар Коди Гакпо ўша вазиятда 20 сантиметрга аниқроқ ҳаракат қилганида, натижа бутунлай бошқача бўларди.”

Мутахассиснинг фикрича, “Манчестер Юнайтед” ҳали узоқ йўл бошида. Унинг таъкидлашича, фақат бир нечта ғалабалар билан вазиятни тўлиқ ўзгартириш мумкин эмас:
“Бизда ҳали кўп иш бор. Мураббий сифатида мен шунчаки шов-шувга берилмоқчи эмасман. Ҳозир биз учун муҳим нарса — барқарорлик ва йўналишни аниқ белгилаб олиш. Чунки бу жамоа ўз йўлидан оғмаслиги керак. Бир ғалаба билан ҳаммаси ҳал бўлмайди.”

Аморим шу билан бирга мухлисларнинг босими ва танқидларга нисбатан ҳам фикр билдирди:
“Агар шундай йирик клубни бошқарсангиз, ҳар бир мағлубият сизга қарши бўлади. Бу табиий ҳолат. Чунки бу ерда фақат натижа орқали баҳоланасиз. Лекин мен шунга қарамасдан ҳозирги жамоамга ишонаман. Улар ҳар бир ўйинда борини беришмоқда.”

“Қизил иблислар” эртага Англия Премьер-лигасининг 9-турида “Брайтон” билан куч синашади. Аморимнинг сўзларига кўра, “Ливерпуль” устидан қўлга киритилган ғалаба янги босқичнинг бошланиши эмас, балки фақат йўлнинг давомидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рубен Аморим ғалабадан кейинги эҳтиёткор сўзлари билан ҳайратлантирди