
“Барселона” жамоаси мухлислари учун ёқимсиз янгилик бор. Каталония клуби якшанба куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 10-тур баҳсида “Реал” меҳмони сифатида майдонга тушади.
Marca нашри маълумотига кўра, ушбу учрашувда жамоанинг бразилиялик яримҳимоячиси Рафинья иштирок эта олмайди.
28 ёшли футболчи ўнг сонидаги жароҳатдан тўлиқ соғаймагани сабабли бугунги машғулотларни ҳам ўтказиб юборган.
Катта эҳтимол билан, у “Эл-Класико”да жамоасига ёрдам бера олмайди. Беллашув 20:15 да бошланиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар