date

Ўзбекистон ва Словакия киберхавфсизлик маркази ташкил этади

Ўзбекистон ва Словакия киберхавфсизлик маркази ташкил этади
Ўзбекистон ва Словакия банклар киберхавфсизлигини кузатиш ҳамда юк ташишларни назорат қилиш учун қўшма марказ ташкил этишни режалаштирмоқда. Ушбу ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев ва Словакия раҳбари Петер Пеллегрини учрашувида муҳокама қилинди.

Томонлар шунингдек, ўзаро маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришга келишиб олдилар. Ўзбекистондан Словакияга тўқимачилик, чарм маҳсулотлари ва мева-сабзавотлар экспорт қилинади, Словакиядан эса каучук, автомобиль қисмлари ва фармацевтика маҳсулотлари етказиб берилади.

2026 йилда Братиславада икки давлат ректорлари иштирокида биринчи форум, шунингдек, туризм кўргазмалари ва Туризм кунлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Словакия киберхавфсизлик маркази ташкил этади