
2025/2026 ўқув йили учун "Менинг мактабим" ташаббуси доирасида лойиҳа топшириш жараёни якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Ушбу давр мобайнида умумий ҳисобда мактаблардан 112,2 мингта лойиҳа тақдим этилган. Энг кўп ташаббус Тошкент шаҳри мактаблари томонидан тақдим этилган бўлиб, уларнинг сони 18,2 мингтани ташкил этди.
Маълумот учун: лойиҳаларни танлаш босқичи 2025-йил 1-ноябрдан 10-ноябргача ўтказилади, овоз бериш эса 11-ноябрдан 20-ноябргача бўлиб ўтади. Ташаббус доирасида 5-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар ўз мактабларини ривожлантириш бўйича ғояларини таклиф этиши ва "Очиқ бюджет" порталида овоз бериши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар