
Ўзбекистон аҳолиси ижтимоий тармоқларда кечаси содир бўлган зилзила акс этган видеоларни бўлишмоқда. Ушбу зилзила олтита ҳудуд ва пойтахтда сезилган.
Энг кучли силкиншлар Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда, зилзила маркази жойлашган ҳудудларда қайд этилган. Баъзи Телеграм каналларининг хабар беришича, Ўзбекистон жанубида айрим уйларда лампочкалар ёрилиб, деворларда ёриқлар пайдо бўлган.
Термиз шаҳрида магнитудаси беш баллдан юқори бўлган силкиншлардан сўнг, аҳолининг кўпчилиги уйларини тарк этиб, кўчага чиққан. ФВВ дастлабки маълумотларига кўра, вайронагaрчиликлар ва жабрланганлар йўқ, аммо одамлар такрорий силкиншлардан қўрқиб, ҳанузгача кўчада қолишаётганини маълум қилишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар