
Тошкент шаҳри аҳолиси шаҳар бозорларида скумбрия нархининг ошиб кетаётганидан ташвишда. Facebook'даги "Потребитель.уз" гуруҳида фойдаланувчилар Мирабад (собиқ Госпитал) бозорида дудланган скумбрия нархи 120 минг сўмдан 175–200 минг сўмгача, музлатилган скумбрия эса 90 минг сўмдан 150 минг сўмгача ошганини билдирган.
Мазкур пост остида бошқа фойдаланувчилар балиқ нархлари 160–195 минг сўм оралиғида эканини таъкидлашган. Бир аёл эса аввалроқ "Авиасозлар" (собиқ Қадишева) бозорида дудланган скумбрияни 58 минг сўмга харид қилганини эслаган.
Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, Алай бозорида тўртта скумбрия 420 минг сўмга харид қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар