
5-7 ноябр кунлари Тошкент вилояти тоғларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳудудларида, денгиз сатҳидан 2000 метрдан юқори баландликларда (Чатқол тоғ тизмаси) қор кўчиши хавфи юзага келган. Тоғ ҳудудларида яшовчи аҳоли, сайёҳлар ва тоғларга йўл олган ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни ошириш ва хавфли ҳудудлардан четда бўлиш сўралади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар