
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи давомида АҚШ конгрессменлари Билл Ҳайзенга, Керол Миллер ва Сидни Камлагер-Дов билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари, шунингдек, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва АҚШ қонунчилик органлари ўртасидаги фаол алоқалар ривожи қайд этилди.
Томонлар АҚШ Конгрессидаги Ўзбекистон билан ҳамкорлик Кокусининг муваффақиятли фаолиятини таъкидладилар. Шунингдек, Мирзиёев ва конгресс вакиллари Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния штатлари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар.
"Учрашув якунларида АҚШ Конгресси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда минтақалар раҳбарлари бошчилигида бизнес делегациялари алмашувига келишиб олинди", — дейилади Президент матбуот хизмати баёнотида. Бундан ташқари, давлат раҳбари Монтана штатидан сенатор Стив Дейнс билан учрашди.
Улар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Келгусида АҚШдан Ўзбекистонга бизнес миссиясини юбориш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев пайшанба, 6 ноябрь куни АҚШ пойтахтида бўлиб ўтадиган "С5+1" саммитида иштирок этади. Учрашув давомида инвестиция ва иқтисодий масалалар кўриб чиқилади.
Мирзиёев АҚШ конгрессменлари билан учрашди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар