
Ўзбекистон ва АҚШ Монтана штатидан бизнес-миссия ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ сенатори Стив Дэйнс билан учрашувда маълум қилинди.
Мазкур музокаралар 5 ноябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтди. Томонлар икки давлат ўртасида, хусусан, савдо ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Президент Мирзиёевнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилган: савдо айланмаси ўсмоқда, йирик америкалик компаниялар билан янги қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сўнгги ойларда икки давлат рекорд миқдорда шартномалар имзолади ва ҳозирги ташриф давомида янги иқтисодий келишувлар кутилмоқда.
Президент шунингдек, АҚШ Сенатида Марказий Осиё бўйича Кокус фаолиятининг аҳамиятини таъкидлаб, икки томонлама ташаббусларни қўллаб-қувватлагани учун америкалик томонларга миннатдорлик билдирди.
Монтана штати бизнеси Ўзбекистонга келади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар