date

2025 йилда Ўзбекистонда энг кўп картошка қаерда етиштирилди?

2025 йилда Ўзбекистонда энг кўп картошка қаерда етиштирилди?
Ўзбекистонда 2025 йил январь-сентябрь ойларида барча турдаги хўжаликлар томонидан 3,1 миллион тоннага яқин картошка етиштирилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Картошка ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳудудлар Самарқанд вилояти бўлиб, бу ерда 631,9 минг тонна картошка етиштирилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (320 минг тонна) ва Фарғона вилояти (317,4 минг тонна) қайд этилган.

Энг кам картошка пойтахт Тошкент шаҳрида йиғилган — атиги 429 тонна. Ҳудудлар бўйича энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ерда 60,1 минг тонна картошка етиштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2025 йилда Ўзбекистонда энг кўп картошка қаерда етиштирилди?