date

Мирзиёев ва Токаев Тошкентда учрашди

Мирзиёев ва Токаев Тошкентда учрашди
15 ноябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Кўксарой» қароргоҳида тор доирада музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда энергетика, транспорт, кимё саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ҳамда IT соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Музокаралар чоғида жорий йил бошидан буён ўзаро савдо айланмаси 4 миллиард долларга етгани қайд этилиб, бу кўрсаткични 10 миллиард долларга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон саноат кооперацияси бўйича умумий қиймати 8 миллиард доллардан ортиқ лойиҳалар портфелини тайёрлагани, инвестиция платформаси яратиш режалари мавжудлиги таъкидланди. Учрашув якунида давлат раҳбарлари минтақалараро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб, 2026 йилда Қозоғистонда биринчи минтақалар раҳбарлари кенгашини ўтказишга қарор қилишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев ва Токаев Тошкентда учрашди