
2026 йилда омад ҳаммага ҳам кулиб боқмайди. Лекин бу йилда ютқазадиганлар ҳам, сезиларли ютуқларга эришаётганлар ҳам ақл ёки истеъдод билан эмас, стрессга муносабати билан фарқ қилади. Дунё жадал суръатларда ўзгаряпти ва айнан шу босимга мослаша олганлар мақсадларига бошқаларга нисбатан анча тез етади.
Аввало, қўллаб-қувватлов йўқлигини хотиржам қабул қила оладиганлар ютади. Кўп одамлар атрофдагилардан рағбат, маъқуллаш ёки мақтов кутгани учун тўхтаб қолади. Яқинлар ишонмаса, ғояларига шубҳа қилади, режалардан воз кечади, бошлаган ишини ташлаб қўяди. Аммо ташқи маъқуллашга боғлиқ бўлмаган инсонлар ҳатто танқид ва совуқ муносабат шароитида ҳам ҳаракатни тўхтатмайди. Шу сабабли уларнинг муваффақият эҳтимоли анча юқори бўлади.
Иккинчи муҳим жиҳат — вазиятни назорат қила олмасликка муносабат. Ҳар доим ҳам режалар кутилгандек ишламайди. Кўпчилик бундай пайтда хавотирга тушади, асабийлашади ва ҳаракатдан тўхтайди. Аммо назоратдан чиқиб кетган ҳолатларни хотиржам қабул қила оладиган одамлар йўлни ўзгартирса ҳам, мақсаддан чекинмайди. Бу эса ҳозирги ноаниқ замонда жуда катта устунлик ҳисобланади.
Учинчидан, номаълумликдан қўрқмайдиганлар олдинга чиқади. Кафолатлар йўқлиги, аниқ натижани олдиндан билмаслик кўп одамларни фалаж қилади. Улар “охири нима бўлади?” деган савол сабаб умуман қадам ташламайди. Аммо келажак тўлиқ аниқ бўлмаса ҳам ҳаракат қилишга тайёр инсонлар имкониятларни қўлдан бой бермайди.
Яна бир муҳим жиҳат — кутилган натижа билан реаллик ўртасидаги фарққа муносабат. Кўпчилик орзу қилганидек бўлмаганини кўриб, руҳан синиб қолади, иштиёқни йўқотади ва тўхтайди. Ким учун бу ҳолат ички инқирозга айланмаса, у йўлини давом эттиради ва охир-оқибат барибир натижага етади.
Агар ушбу омиллар сизда кучли стресс уйғотишини ҳис қилсангиз, бу ҳукм эмас. Бу фақат миянгиздаги нейрон дастурларнинг ҳозирги ишлаш тарзи, холос. Уларни ўзгартириш эса мумкин. 2026 йилда айнан шуни уддалай олганлар энг катта ютуқларга эришади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.