Зеленский Донбасс бўйича муросавий ечим таклифини очиқлади

2 дақиқа ўқиш598
Зеленский Донбасс бўйича муросавий ечим таклифини очиқлади

Украина президенти Володимир Зеленский Донбасс масаласида муросавий ечим сифатида махсус қоидаларга эга эркин иқтисодий зона ташкил этиш ғоясини илгари сурди. Ушбу таклиф минтақадан Украина қўшинларини олиб чиқиш эҳтимоли билан боғлиқ шарт сифатида билдирилди. Президент бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Суҳбат 29 декабрь, душанба куни эълон қилинган.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина Россия билан урушни тартибга солиш жараёнида ўз ҳудудларидан воз кечиши мумкин эмас. Бу, унинг сўзларига кўра, мамлакат қонунчилигига, жамиятнинг умумий позициясига ҳамда воқеий вазиятга зид ҳисобланади.
«Биз шунчаки ўз ҳудудларимизни ташлаб чиқиб кетолмаймиз. Бу қонунимиз доирасидан ташқари. Гап фақат қонун ҳақида эмас — у ерда одамлар яшайди, у ерда армиямиз жойлашган», — деди президент.

Украина раҳбари ҳудудлар масаласи тинчлик музокараларидаги энг оғир ва мураккаб нуқта эканини ҳам очиқ тан олди. Унинг айтишича, айнан шу масалада Киев ва Москва позициялари кескин фарқ қилади. Зеленский Донбасс ҳудудларида ҳануз тахминан 300 минг нафар украин фуқароси истиқомат қилишини, уларнинг катта қисми эса босқин ва жанглар оқибатида жабр кўрганини қайд этди. Шу боис бу масалага фақат расмий ёки соф сиёсий ёндашув билан қараб бўлмаслигини уқтирди.

«Ҳамма тинчликни истайди, лекин ҳар қандай нарх эвазига эмас. Ҳудудлардан воз кечиш масаласи бўйича референдум Украина учун ижобий натижа бермайди», — деди у. Президент фикрича, Украина жамияти бундай ташаббусни қўллаб-қувватламайди.

Зеленский Донбасс бўйича “реал муроса” деб айнан эркин иқтисодий зона яратишни кўрмоқда. Унинг сўзларига кўра, агар Украина қўшинлари бир неча километрга орқага чекинса, Россия ҳам худди шундай қадам ташлаб, ўз кучларини ортга тортиши лозим. Ана шу ҳудудда махсус иқтисодий ва маъмурий қоидалар амал қилиши мумкин.

28 декабрь куни Володимир Зеленский ва Доналд Трамп Флорида штатида учрашув ўтказган. Ундан сўнг Украина ва АҚШ раҳбарлари Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал этиш масаласида томонлар “жуда яқин” эканини билдиришган.

Зеленскийнинг маълум қилишича, тинчлик режасининг 20 бандининг тахминан 90 фоизи бўйича келишувга эришилган, АҚШ томонидан бериладиган хавфсизлик кафолатлари эса тўлиқ мувофиқлаштирилган. Шу билан бирга, Украина президенти ушбу режани референдумга қўйиш эҳтимолини ҳам истисно этмаган, чунки ҳудудлар масаласи ҳануз энг нозик ва баҳсли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?