
1-ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 17,5 мингтага етди. Сўнгги беш йил ичида уларнинг сони деярли икки бараварга ошди.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. Хорижий инвестициялар орасида энг йирик улуш Хитой ва Россия компанияларига тегишли.
Хитойга оид 4,7 мингта, Россияга оид эса 3,1 мингта корхона фаолият юритмоқда. Улар ортидан Туркия, Қозоғистон ва Жанубий Кореяга оид корхоналар келади.
Хорижий компанияларнинг аксарияти савдо соҳаси билан шуғулланади. Шунингдек, саноат ва қурилиш секторида ҳам сезиларли улуш мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.