
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимухамедов янги қўшма чегара савдо зонаси – “Шават-Дашогуз”ни ишга туширди. Мазкур ҳудудда ҳозирда маъмурий бинолар, божхона, фитосанитария, ветеринария ва карантин хизматлари пунктлари, савдо павилони ҳамда омборхоналар фаолият юритмоқда.
Шунингдек, бу ерда “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари, интерактив сервислар, банк ва тиббий хизматлар кўрсатилади. Ҳудудда меҳмонхона ва катта автотураргоҳ ҳам мавжуд.
Мазкур савдо зонасининг очилиши Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг Дашогуз вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ушбу ҳудудларда 3,5 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.