
Нью-Йорк шаҳри амалдаги мэри Эрик Адамс беш кунлик сафар билан Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда New York Times. Ушбу ташриф, жамоатчилик томонидан танқид қилинишига қарамай, шаҳар ҳокимининг халқаро сафарлар марафони доирасида амалга оширилмоқда.
Адамс сешанба куни Исроилдан жўнаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатга келиши кутилмоқда. Ушбу қимматга тушадиган ва солиқлар ҳисоби билан молиялаштириладиган сафарлар танқидчилар томонидан Нью-Йорк аҳолиси манфаатларига беписандлик сифатида баҳоланмоқда.
Адамс вакили эса халқаро сафарлар давомида иқтисодий ривожланиш масалалари муҳокама этилаётганини таъкидлади. "Бу сафарлар арзон эмас, чунки мэр ўзи билан қўриқчилар ва ёрдамчиларни олиб юради.
Масалан, Эрик Адамс Исроилга олти маслаҳатчи билан, Албанияга ва Ўзбекистонга эса биттадан ёрдамчи билан борди," — деб ёзади The New York Times. Эрик Адамс 1 январ куни ўз лавозимини топширади ва унинг ўрнини янги сайланган мэр Зоҳран Мамдани эгаллайди.
Демократларнинг прогрессив қанотидан чиққан Мамдани ушбу лавозимда биринчи мусулмон сифатида тарихга киради.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.