
Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рақамли белгиллаш бўйича Асл Белгиси тизимида тажриба лойиҳаси муваффақиятли якунланди. Лойиҳа доирасида SWISSAGRO МЧЖ, IFODA AGRO KIMYO HIMOYA МЧЖ, INDORAMA KOKAND FERTILIZERS AND CHEMICALS АЖ, SCHELKOVO AGROHIM-OZBEKISTAN ҚК МЧЖ, MAXAM-CHIRCHIQ АЖ каби ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда 5,3 миллиондан ортиқ маҳсулот бирлиги белгиланди.
Ишлаб чиқариш жараёнида DataMatrix кодларини қўллаш, уларни логистика босқичларида ҳисобга олиш, шунингдек, маҳсулотни электрон ҳисоб-фактуралар ва онлайн чеклар орқали сотиш механизмлари синовдан ўтказилди. Тизимга ихтиёрий равишда 19 компания қўшилиб, 2,5 миллиондан ортиқ маҳсулотни рақамли белгилади.
Тажриба лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги бошчилигида, Солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси кўмагида амалга оширилди. Бу эса маҳсулот айланмасининг барча босқичларида назорат ва мониторинг жараёнларини мувофиқлаштиришга замин яратди.
Ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рақамли белгиллаш соҳага ҳамда давлатга бир қатор муҳим афзалликларни тақдим этади. Лойиҳа натижалари 2026-йил 1-майдан бошлаб ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини мажбурий рақамли белгиллаш тизимига босқичма-босқич ўтиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.