date

Тошкентда икки кўча вақтинча ёпилади

Тошкентда икки кўча вақтинча ёпилади
Президент Олимпиадаси ўтказилиши сабабли Тошкент шаҳрида Янги Ўзбекистон ва Миллий боғ кўчалари вақтинча ёпилади, деб хабар берди Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги. Чекловлар 24-ноябрдан 4-декабрга қадар амал қилади.

Ҳайдовчилар учун Янги Ўзбекистон кўчасидан Янги Ўзбекистон боғи атрофидаги янги меҳмонхоналар томон ҳаракатланиш тўлиқ тўхтатилади. Шунингдек, Миллий боғ кўчасидан янги меҳмонхоналар томон бўлган йўл ҳам ёпилади.

Мазкур чекланган ҳудудларга фақат махсус транспорт воситаларига рухсат берилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда икки кўча вақтинча ёпилади