date

Ўзбекистонда ОИТСга чалинганларнинг 89 фоизи даволанмоқда

Ўзбекистонда ОИТСга чалинганларнинг 89 фоизи даволанмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон БМТнинг «95-95-95» стратегик мақсадларига яқинлашмоқда. Мамлакатда ОИТС билан яшовчиларнинг 87 фоизи ўз касаллиги ҳақида билади ва улардан 89 фоизи зарур антиретровирус даволаш муолажаларини олмоқда.

Ҳозирда дунёда ОИТС билан яшовчилар сони 40 миллион кишига яқин, ҳар йили янги беморлар сони қарийб 1,5 миллион кишига ошади. Касаллик сабабли ҳар йили 600 мингдан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ОИТС ташхиси қўйилган бўлажак оналар ва улардан туғилган болалар антиретровирус препаратлар билан таъминланмоқда. Шунингдек, янги туғилган чақалоқларга олти ойлик бўлгунига қадар қуруқ сут аралашмалари берилади.

ОИТСнинг онадан болага юқишини олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёлларни тестдан ўтказиш даражаси 100 фоизга етган. Жорий йилда скрининг доирасида 5 миллиондан ортиқ одамни текширувдан ўтказиш ишлари амалга оширилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Ўзбекистонда ОИТСга чалинганларнинг 89 фоизи даволанмоқда