1 миллион солиқ қарзи борларга электр тўлови чекланади

1 дақиқа ўқиш227
1 миллион солиқ қарзи борларга электр тўлови чекланади

Ўзбекистонда солиқ интизомини кучайтириш мақсадида янги тартиб синовдан ўтказилади. Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб Наманган вилоятида солиқ қарзи бор фуқаролар учун электр энергияси тўловига чеклов қўлланади.

Ушбу механизм фақат 1 млн сўмдан ортиқ мол-мулк ёки ер солиғи қарзи мавжуд бўлган жисмоний шахсларга тааллуқли бўлади. Тўловни чеклаш жараёни электр таъминотига эмас, балки фақат биллинг тизими орқали тўлов имкониятини вақтинча тўхтатишга қаратилган.

Шу билан бирга, “Очиқ бюджет” порталининг янги модули ишга туширилиб, фуқаролар ўзлари тўлаган солиқлар ва улар ҳисобидан қилинган харажатларни онлайн кўриши мумкин бўлади. Солиқ органлари самарадорлиги эса автоматик ҳисобланадиган кўрсаткичлар асосида баҳоланади.

2026 йилдан бошлаб яна бир муҳим ўзгариш – кўчмас мулкни ижарага бериб топилган даромадлардан тушган солиқ тўлиқ ҳолда маҳаллий бюджетларда қолдирилади.

Солиқ қарзи ҳақида маълумотлар тез орада банк ва тўлов иловаларининг бош саҳифасида ҳам автоматик тарзда кўрсатила бошлайди.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?