date

ОТМларда қишки ўқишни кўчириш қачондан бошланади?

ОТМларда қишки ўқишни кўчириш қачондан бошланади?

Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасалари ўртасида қишки семестр учун ўқишни кўчириш 20 декабрдан бошланади. Бу ҳақда “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорда таъкидланган.

Маълум қилинишича, қишки ўқишни кўчириш фақат икки турдаги узрли сабаблар асосида амалга оширилади ва фақат шахсан ҳужжат топшириш орқали, онлайн эмас, офлайн шаклда бўлади.

Қуйида кўчириш учун асос бўлиши мумкин бўлган сабаблар:

- Талаба оила қурган бўлса ва турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчирмоқчи бўлса;

- Давлат органи ходими иш жойини ўзгартирса ва унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлса. Бу ҳолда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тавсия хати талаб этилади.

Аризалар 20 декабрдан 20 январгача ҳудудий ишчи гуруҳларга офлайн тарзда топширилади. Онлайн ариза қабул қилинмайди, сайт орқали ҳужжат тўлдириш кўзда тутилмаган.

Талабалар (ёки уларнинг яқин қариндошлари) шахсан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- Ўқишни кўчириш бўйича ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади ва жойида тўлдирилади);

- Рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома/транскрипт нусхаси (биттаси етарли);

- Паспорт нусхаси;

- Узрли сабабни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Қишки ўқишни кўчириш жараёнини самарали амалга ошириш учун масъул ОТМларда ишчи гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, барча масалалар айнан ушбу гуруҳлар орқали ҳал қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » ОТМларда қишки ўқишни кўчириш қачондан бошланади?