date

Ўзбекистонда об-ҳаво: совуқ ва кучли шамол кутилмоқда

Ўзбекистонда об-ҳаво: совуқ ва кучли шамол кутилмоқда
Ўзбекистонда 9–10 декабрь кунлари совуқ ҳаво ва кучли шамол кузатилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши, баъзан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши мумкин.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда. Шимолий ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 15–18 м/с гача кучайиб, баъзи жойларда 20–22 м/с гача етиши мумкин.

Марказий ҳудудларда кечаси ҳарорат 2–5 даража совуқ, кундузи эса 3–6 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шимолда кечаси 7–10 даража совуқ, кундузи 0–3 даража совуқ бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 3–8 м/с, кечаси ҳарорат 1–3 даража илиқ, кундузи эса 5–7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан булутли, ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 7–12 м/с, кечаси ҳарорат −5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 7–12 м/с, кечаси ҳарорат −2–3 даража совуқ, кундузи эса 7–12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 7–12 м/с, кечаси ҳарорат −2–3 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 7–12 м/с, кечаси ҳарорат 2–7 даража илиқ, кундузи эса 12–17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 7–12 м/с, кечаси ҳарорат −2–3 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши, баъзан кучли ёғингарчилик, туман ва шамол тезлиги 7–12 м/с бўлиши кутилмоқда. Кеча ва кундуз ҳарорати −4–1 даража совуқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда об-ҳаво: совуқ ва кучли шамол кутилмоқда