date

«Бавария» Упамекано бўйича қарорини кутмоқда

«Бавария» Упамекано бўйича қарорини кутмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клубида спорт директори лавозимида ишлаётган Макс Эберл ҳимоячи Дайо Упамеканонинг келажаги юзасидан фикр билдирди. 27 ёшли француз футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар клуб билан боғлаб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда Эберлнинг сўзларини келтирди: «Биз Упамеканодан жавоб кутяпмиз».

Аввалроқ ОАВда «Бавария» янги шартнома бўйича Упамеканога берилган таклифни яхшиламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Упамекано «Бавария» сафида жами 176 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Упамекано бўйича қарорини кутмоқда