
16 декабр куни Ўзбекистоннинг кўп қисмида ҳаво ўзгарувчан, туманли бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет. Тошкентда кундузги ҳарорат +7°...+9°, кечаси эса -1°...+1° оралиғида бўлади, кичик ёмғир ёғиши мумкин.
Навоий, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечга яқин ёғингарчилик кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +5°...+10° оралиғида бўлади.
Энг иссиқ ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади, ҳарорат +13° гача кўтарилади. Қорақалпоғистонда қор ёғиши кутилмоқда, кечаси ҳарорат -8° гача пасаяди.
Тоғли ҳудудларда ҳам қор ёғиши эҳтимоли бор, кундузги ҳарорат 0°...+5° оралиғида бўлади. Ўзгидромет Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб қолаётганини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.