
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази — Ўзгидромет маълумотларига кўра, 17 декабрь куни мамлакат ҳудудларида об-ҳаво кескин фарқ қилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида совуқ ҳаво ҳукм суради. Кундузи ҳаво ҳарорати -3…-8 даража атрофида бўлиши кутилмоқда, тунги пайтда эса аёз янада кучайиб, -12…-14 даражагача тушиши мумкин.
Пойтахт — Тошкент шаҳрида эса ёмғир ёғиши прогноз қилинган. Кундузги ҳарорат +5…+7 даражани ташкил этса, кечаси +3…+5 даража оралиғида бўлади. Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманган вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи сақланиб қолмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати +8…+13 даража атрофида бўлиб, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли мавжуд.
Тошкент вилояти билан бир қаторда Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ушбу ҳудудларда кундузги ҳарорат +2…+7 даража атрофида бўлади. Фарғона водийсида эса ҳаво нисбатан илиқроқ бўлиб, +5…+10 даража оралиғида сақланади.
Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли юқори. Кундузи ҳарорат 0…+5 даражани ташкил қилиши мумкин. Мутахассислар аҳолидан эҳтиёткор бўлишни, айниқса тоғли ва тоғ олди ҳудудларида хавфсизлик қоидаларига амал қилишни тавсия этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.