
Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда демографик ўсиш барқарор ва юқори суръатларда давом этди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудлари орасида энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида дунёга келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ахборот тақдим этди.
Ҳудудлар кесимида ўтказилган таҳлил натижасида Самарқанд вилояти туғилиш кўрсаткичи бўйича етакчи бўлиб чиқди. Мазкур вилоятда тўққиз ой давомида жами 80 903 нафар чақалоқ туғилган. Иккинчи поғонани Қашқадарё вилояти эгаллаб, у ерда 75 116 та туғилиш қайд этилган. Учинчи ўринда эса Фарғона вилояти бўлиб, 74 614 нафар чақалоқ дунёга келган.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 61 128 та, Андижон вилоятида 60 131 та ва Наманган вилоятида 57 881 та янги туғилиш қайд этилган. Бу кўрсаткичлар мазкур ҳудудларда ҳам аҳоли сони ўсиши фаол давом этаётганидан далолат беради.
Тошкент вилоятида тўққиз ой ичида 49 007 та чақалоқ туғилган бўлса, пойтахт Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 47 703 тани ташкил этган. Нисбатан пастроқ натижалар Хоразм вилоятида – 33 011 та ва Бухоро вилоятида – 32 624 та туғилиш ҳиссасига тўғри келган.
Қолган ҳудудлар орасида Қорақалпоғистон Республикасида 29 523 та, Жиззах вилоятида 28 484 та, Навоий вилоятида 18 594 та ва Сирдарё вилоятида 15 879 та чақалоқ дунёга келгани қайд этилган.
Мутахассислар ушбу рақамлар мамлакатда аҳоли сони ўсиши ҳануз долзарб ва барқарор тенденция бўлиб қолаётганини кўрсатаётганини таъкидламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.